ENTOSUPER
Артикул: 550
обновлено: 23.01.20 добавлено: 29.05.18
Цена Договорная
Местнонахождения товара : Наманганская область / Наманган
99891360 ****
Показать полностью
Ёввойи сули (оқ бош) ва бошқа бир йиллик бошоқли бегона ўтларга қарши қўлланиладиган гербицид! Description Ёввойи сули (оқ бош)га қарши энг юқори самарали гербицид! Таъсир этувчи моддаси: Феноксапроп-п-этил+антидот 7.5% (75 г/л) Препарат шакли: сувли мойли эмульсия Хавфлилик даражаси: III-синфга оид (ўртача хавфли бирикма) Сиғими: 5 литр Қўлланиши: Буғдой экилган майдонларда униб чиқкан бир йиллик бошоқли бегона ўтларга қарши самарали гербицид. Ёввойи сули (оқ бош), тулки қуйруқ, итқуноқ турлари, курмак сингари бир йиллик бегона ўтларни йўқотишда самаралидир Афзалликлари: Бошоқли бегона ўтларга қарши тез ва самарали таъсир этади. Препарат сепилгандан кейин 10-12 кун ичида бегона ўтларни тамоман нобуд қилади Узоқ муддат ўз таъсир кучини сақлаб туради Таркибида антидот мавжудлиги қўлланилаётган экинга зарарли таъсир кўрсатмаслигини таъминлайди Ғалладан кейинги иккинчи экинга зарар келтирмайди, тупроқ таркибида тез парчаланиб кетади Препарат қўлланилганда бир йиллик бошоқли ўтлар ўсиш ва ривожланишдан тўхтайди ва бу ҳолда ердан оладиган сув ва минерал ўғитлардан фойдалана олмайди. Қўллаш муддати: Бегона ўтлар 2-чин барги чиқаргандан то тупланиш давригача қўлланилади. Таъсир этиш механизми: Препарат бир йиллик бошоқли бегона ўтларга қарши ичдан таъсир этувчи препарат ҳисобланиб, бегона ўтлар униб чиққандан сўнг қўлланилади. Препарат сепилганда бегона ўт барги орқали ўсимликнинг ичига сингиб қиради ва ичдан таъсир этади. Препарат самарадорлиги учун тупроқ таркиби ва унинг намлиги аҳамияти йўқ. Бошқа препаратлар билан уйғунлиги (қўлланиши): Ишлов сонини камайтириш ҳамда зараркунанда, касаллик ва бегона ўтлар билан курашни комплекс олиб бориш мақсадида, препаратни бошқа пестицидлар (Далатэ, Агрофос-Д, Энтометрин, Энтоликур ва бошқалар) билан биргаликда қўллаш мумкин. Ишчи эритмани тайёрлаш тартиби: Иш бошлашдан аввал бак, шланг ва пуркагич тозалигини, шунингдек, пурковчи ускунанинг ишга тайёрлиги текширилади. Сўнгра пуркагичдан сув ўтиш миқдори бир меъёрдалиги ва 1 гектарга сарфланадиган ишчи эритма миқдори меъёри аниқланади. Ишчи эритмаси бакнинг ярми сув билан тўлдирилади ва ишлаб турган аралаштиргичга энтосупернинг аниқ миқдори қўшилади. Энтосупер гербицидининг ишчи эритмасини пуркашда ОВХ-28, ОВХ-600 маркали вентиляторли пуркагичдан фойдаланилса, ишчи эритма сарфи гектарига 200-300 литрни, қўл аппаратларида эса ишчи эритма сарфи гектарига 250-350 литрни ташкил этади. Агар пуркагич баки техник ёки гидравлик аралаштиргич билан жиҳозланмаган бўлса, аввал алоҳида идишда Энтосупернинг бирламчи эритмаси тайёрланади ва пуркагич бакига қуйилади. Ишчи эритма тайёрлангандан сўнг кечиктирмасдан қўлланиши лозим. Иқтисодий самарадорлиги: Гeрбицид ўз муддатларида сифатли қўлланилганда, тупрокдаги озуқаларни асосан ғалла ўсимлиги шeрикларсиз (бeгона ўтларсиз) ўзлаштириши ҳисобига, гeрбицид қўлланилмаган майдонга нисбатан 10-12 ц/га гача ҳосил қўшилиши мумкин. Уруглик галла етиштирадиган майдонларда уруглик дон тозалигини ва сифатини таминлайди. Сарф меъёрлари ва қўллаш тартиби Экин тури Бегона ўтлар Сарф меъёри л/га Қўллаш муддати ва усуллари Мавсумда неча маротаба қўлланиши Экиннинг ўсиш даври Бегона ўтнинг ўсиш даври Кузги буғдой Бир йиллик бошоқли бегона ўтлар 0.6-0.8 Экиннинг туплаш даврида пуркалади Униб чиққандан сўнг, бегона ўтлар ривожланишининг бошланғич даврида қўлланилса, яхши самара беради 1 Хавфсизлик чоралари: Прeпаратни қўллашда “Ўзбeкистон халқ ҳўжалигида пeстицидлар ишлатилиши, сақланиши ва ташиш жараёнидаги санитария қоидалари ва гигиeна мeъёрлари” (Тошкeнт СанПИН 0150-04) қўлланмасидаги барча хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилиш лозим. Прeпарат -10оC дан юқори ва +30оC дан паст бўлган ҳароратда пeстицидларни сақлаш учун мўлжалланган, қуруқ ва салқин жойда сақланиши керак. Препаратни қўллаш ва сақлаш ишлаб чиқарувчи ва сотувчи компаниянинг назоратидан ташқарида бўлганлиги сабабли, мос бўлмаган шароитларда сақланиши ва нотўғри қўллашдан юзага келувчи зарарларга ишлаб чиқарувчи ва сотувчи компания масъул эмас. Сақлаш муддати: Қадоқланган ҳолида 2 йил
Пожаловаться